GULI Монакода бўлиб ўтган хайрия тадбирига ҳомийлик қилди

GULI бренди 23 май куни Монако шаҳзодаси Альберт II ҳамда АҚШнинг 42-президенти Бил Клинтон жамғармаси томонидан Монте-Карлода ўтказилган хайрия кечасида (Nights in Monaco) ҳомийлик қилди. Кеча меҳмонлари орасида актриса Диана Крюгер турмуш ўртоғи Жошуа Жексон билан, Роуз МакГоун, Хофит Голан, Chopard вице-президенти Каролина Шойфеле, актёр Билли Зейн, жаз қўшиқчиси Каро Эмеральд бор эди. Меҳмонларни шаҳзода Альберт II ва Билл Клинтоннинг шахсан ўзлари кутиб олишди.

Кечанинг бошланишидаёқ меҳмонлар ўзбек маданиятнинг ёрқин намуналари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар. GULI бренди Фонд Форум ҳамда Марказий Осиёдаги етакчи нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда кечада катта кўргазма билан иштирок этди.

Унда асосий эътибор GULI коллецияларига қаратилди. Замонавий руҳда тайёрланган анъанавий заргарлик буюмлари барчада бирдек илиқ таасурот қолдирди. Энг сара музей ва шахсий коллекцияларда сақланаётган ноёб либослар ва тақинчоқларнинг фотокўргазмаси эса меҳмонларнинг ҳайратини оширди.

Зеро, замонавий технологиялар воситасида тайёрланган фотокўргазма экспозицияларидаги образлар томошабин нигоҳи остида навқирон инсондан кекса муйсафид ҳолатига киради, либослар эса ўзгармай қолаверади.

Бу эса авлодлар ўзгаради, анъаналар боқийдир, деган нақлнинг ёрқин бир ифодасидир. Фонд Форум ва GULI нинг мазкур кўргазмаси таниқли fashion-фотографи Алихан томонидан тайёрланди.

GULI нинг заргарлик буюмлари эса атроф-муҳитни муҳофаза қилиш хайрия акцияси сифатида аукционга қўйилди. эътироф этиш жоиз, GULI коллекцияси аллақачон ноодатий санъат намуналари ихлосманлари қалбини ошно этиб бўлган.

Ким ошди савдосида шунингдек CORA фирмасидан эксклюзив бриллиант тақинчоқлар тақдим этилди.

 

You must be logged in to post a comment Login