“Қасоскорлар” “Аватар”ни ортда қолдириши мумкин

“Қасоскорлар” фильми дунё кинопрокатларида 19 кун ичида бир миллиард доллар ишлаб топди. Агар ўсиш шундай давом этса, ушбу кино тез орада тарихдаги энг кўп даромад топган фильмга айланиб олиши мумкин.

Иккинчи ҳафтадаёқ “Қасоскорлар” Америка кинобозорида $103,2 млн. йиғиб, “Аватар”нинг рекордини янгилади. “Аватар” икки ҳафата ичида $75,6 млн. йиққан эди. Дунё кинобозорида “Қасоскорлар” ҳозирча 11-ўринда кетмоқда. Атига икки ҳафта ичида фильмнинг 1 миллиард доллар йиғишини кўпчилик кутмаганди. Ҳозирда Жеймс Кэмероннинг “Аватар”и дунё кинобозорида энг кўп даромад фильмлар рейтингини бошқармоқда, яқин кунларда у ўз ўрнини “Қасоскорлар”га бўшатиб бериши мумкин.

You must be logged in to post a comment Login