Олимпиада машъаласи ёқилди

Лондондан ёзда Олимпиада бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Ушбу Олимпиаданининг машъаласи махсус паробалик кўзгу ёрдамида Қуёш нури билан ёқилди.

Олимпиада машъаласининг ёқишга бағишланган маросимда актёрлар жамоаси антик даврдаги Юнонистон спортчиларини ва ҳукмдорларини жонлантиришди. Ёқилган машъала грециялик сузиш бўйича таниқли спортчи Спирос Гианниотисга топширилди. Уни яна 490 спортчи Греция бўйлаб 2900 км масофага югуриб олиб боришади. Олимпиада машъаласи 17 май куни ташкилотчиларга тақдим қилинади. Лондон Олимпиадага иккинчи бор мезбонлик қилмоқда. Бу шаҳар 1948 йилда ҳам ушбу вазифани ўзи зимммасига олган эди.

You must be logged in to post a comment Login