“ТОМОША” ТЕАТРИ ДУНЁ САҲНАСИДА

Ўзбек миллий театрининг ўзига хос тарихи, анъаналари бор. Узоқ йиллик маданий меросимиз саҳифаларида театр жанрларининг турли кўринишлари муҳрланиб қолган.

Халқимизнинг асрий қадриятлари, урф-одатлари, фазилатлари, миллий ҳунармандчилик салоҳияти, характеридаги оҳанграбо қирралар, топоғонлик, билағонлик билан йўғрилган кулгисеварлик ва қатор жиҳатлари бугун дунё халқларини ҳам ҳайратга солиб келмоқда. Аҳамиятли томони шундаки, ўзбек театри саҳнасида элнинг турмуш тарзи, маданиятининг турфа шакллар тўла-тўкис ифодасини топади.
Халқнинг бебаҳо, нодир меросини, миллий қадриятларини тарғиб этиш мақсадида Нью Йоркда ташкил қилинган “Томоша” театри жонажон Ўзбекистонимизда маданият соҳасига, хусусан, санъатга юксак даражада эътибор берилаётлигига далолатдир.

Ўтган йил давомида “Томоша” театри жамоаси сеҳрли диёр саҳналарида жозибадор чиқишлари билан америкалик ўзбеклар ҳаётида чуқур из қолдирди. Миллий байрамлар, маданиятимизга доир шодиёналарда театр янги бадиий-мусиқий, композицион чиқишлари билан фаол иштирок этди.
1 июнь куни театр ташкил этилганлигининг бир йиллиги муносабати билан катта концерт дастури ташкил этилмоқда. Унда юртимиз хонадонларига ўзларининг ибратли, бетакрор роллари билан кириб борган Ўзбекистон хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова, Мирза Азизов ҳамда умидли хонанда, актёр Раметовлар сулоласининг кичик вакили Азиз Раметовлар, шунингдек,
“Томоша” театри жамоаси иштирок этади.
Барча ҳамюртларимизни, кўнгилли томошабинларни мазкур концерт дастурига таклиф этамиз.
Шодиёна 2012 йил 1 июнь куни 4715 18 ave PS 192да,
2012 йил 8 июнь куни 2555 Mcdonald ave Orion Palaceда бўлиб ўтади.
Сиз азизларни кутиб қоламиз!!!

You must be logged in to post a comment Login