АМЕРИКАДАГИ ГАСТЕРБАЙТЕРЛАРГА ҚЎЙИЛГАН КОНЦЕРТ(Video)

АҚШда Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳамда қизиқчи Шукрулло Исроиловларнинг концерт дастурлари бошланди.

Фладельфиядаги «Самарқанд» ресторани, Бруклиндаги «Millinuim Theatre»да бўлиб ўтган концерт дастури санъаткорлар мухлислари томонидан яхши кутиб олинди.

Нима учун Америкадаги гастербайтерлар деганимиз учун ҳайрон бўлгандирсиз?

Сўз устаси Шукрулло Исроилов концертга тайёргарлик жараёнида “биз Америкадаги гастербайтерларга концерт бергани келдик” деган гапи сабаб бўлди. Қизиқчи океан орти давлатида яшаётган ҳамюртларимизни шундай деб аташни лозим топди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, АҚШ ҳудудида яшаётган ўзбекистонликлар гастербайтерлар эмас, қўшма штатларда доимий яшовчи ўзбеклардир.

Биз ким эканлигимизни ва бу ерда нима учун яшаётганимизни одамлар аниқроқ англаб етса яхши бўлар эди.
Севимли хонандамиз Озодбек Назарбеков томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди.

Лекин саҳнада мусиқачиларнинг йўқлиги, борлари ҳам шунчаки саҳни тўлдириш учун “савлат” тўкиб ўтирганликлари концерт дастурига пухта тайёргарлик кўрилмагинини кўрсатди. Қолаверса, АҚШда минглаб ўзбеклар яшасада, концерт дастурига яхши ҳозирлик кўрилмагани, рекламага етарли даражада эътибор қаратилмаганлиги сабаб 300 нафар мухлис иштирок этди холос.


Қўшма штатларда ташкил этилаётган худди шундай концерт дастурларининг юқори кайфиятда ўтмаётганлигига ташкилотчар айбдорми ёки хонандаларнинг ўзими?

Хабарингиз бор, АҚШда Тоҳир Содиқов, Зиёда, Фарҳод Саидов, Саида Раметова, Азиз Раметов, Самир, Абдулла Қурбонов, “Божалар” гуруҳи, Анвар Санаевлар каби таниқли санъаткорларнинг концерт дастури ҳам худди шундай 300-500 нафар атрофида мухлислар иштироки билан ўтказилган.


 Ҳамюртларимизга нима бўлди? Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Тошкентдаги машҳур “Истиқлол” санъат саройида 15 кун давомида берган концерт дастури мухлислар билан тўлиб тошганди. Ҳатто чипта етмай қолган мухлислар ҳам бор.

Лекин нима учун хонанда Ўзбекистондан АҚШдаги ўзбеклар учун концерт бергани келадию зал тўлмай қолади?

Ё бунга қизиқчи Шукрулло Исроиловнинг ўйламай айтган гапи сабаб бўлдимикин?

 Uzbek TV New York

 

You must be logged in to post a comment Login