Равшан Эрматов ЖЧ-2014 учун ҳакамлар рўйхатига киритилди

Равшан Эрматов 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиал беллашувларини бошқариши мумкин бўлган ҳакамларнинг кенгайтирилган рўйхатига киритилди.

ФИФА бу борада ОФК, АФК, КОНКАКАФ каби конфедерациялардан 7 тадан ҳакамни танлаб олган бўлса, КОНМЕБОЛда бу кўрсаткич 10 тани, УЕФАда 19 тани, ОКЕАНИЯ минтақасида 2 тани ташкил этди. Германия, Испания, Италия, Англия ва АҚШ мамлакатларидан икки нафардан ҳакам кенгайтирилган рўйхатдан жой олган, дея хабар беради ЎФФ матбуот хизмати.

Қуйида ОФК орқали 2014 йил Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган 7 нафар ҳакам билан танишиб олинг:

Равшан Эрматов, Али Ҳамад Ал-Бадвави (БАА), Алиризо Фағони (Эрон), Ҳалил Иброҳим Ал-Гамди (Саудия Арабистони), Юичи Нишимура (Япония), Наваф Абдулла Шукрулло (Баҳрайн), Бенжамин Жон Уильямс (Австралия).

You must be logged in to post a comment Login