“Ҳаёт учун!” хайрия футбол учрашуви(Photo)

23 апрель куни “Жар” стадионида “Ҳаёт учун!” хайрия футбол учрашувида театр, кино ва эстрада санъати вакиллари, спорт намоёндалари ҳамда “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази аъзоларидан таркиб топган жамоалар ўзаро беллашдилар.

 

Ўйин бошланиши олдидан ва танаффус пайтларида стадионда таниқли хонандалар Жаҳонгир Позилжонов, Райҳон, Зиёда, Муниса Ризаева ва бошқалар ўз қўшиқлари билан ташриф буюрганларнинг кўнглини хушнуд этишди.

Учрашувларга ФИФА рефериси, Осиёнинг энг яхши ҳаками Равшан Эрматов ўз ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ва Рафаэль Илёсов билан ҳакамлик қилди.

Дастлаб майдонга “Келажак овози” ва ўзбекс эстрадаси юлдузлари жамоалари чиқди. Юлдузлар жамоаси келажакчилар дарвозасига битта гол урган бўлишса, келажакчилар юлдузлар дарвозасини 4 марта забт этишди. Юлдузлар дарвозасини Абдулла Тангриев ҳимоя қилганини айтиш жоиз.

Юлдузлар жамоаси урилган ягона голдан ана шундай қувондилар.

Биринчи тайм стандарт 45 дақиқадан 35 дақиқага қисқартирилди. Танаффусдан сўнг майдонга бошқа жамоа чиқди. Иккинчи таймда ўзбек эстрадаси юлдузларига қарши кино ва театр юлдузлари чиқди.

Ана шунда ҳақиқий шоу бошланди. Кино ва театр юлдузлари футболни тасвирга олиш майдони ва театр саҳнасига айлантириб юборишди. Шу билан бирга улар 2 та гол уришга ҳам муваффақ бўлишди. Уларнинг рақиби эса фақат битта гол кирита олди холос.

Ўйин тугашига яқин қолганида, кино ва театр юлдузлари жамоасининг мураббийси Муҳаммадисо Абдулхаиров майдонга югуриб чиқиб, ўз футболчиларини дўппослашга уринди.

Равшан Эрматов қизил карточка кўрсатишга мажбур бўлди, аммо бу ҳам ғазаби қайнаган мураббийга ёрдам беради. Ишга милиция аралашди ва уни майдондан олиб чиқиб кетишди.

Футболчилар майдонда жанжал ҳам кўтаришга улгуришди.

Ўйин 2:1 ҳисоб билан кино ва театр юлдузлари фойдасига якунланди.

Қайд этиб ўтамиз, ушбу спорт учрашувларидан тушган маблағлар аёллардаги саратон хасталигини барвақт аниқлаш, ташхис қўйиш, даволаш, ушбу дардга чалинганларни дори-дармонлар билан таъминлаш,

ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, онколог-шифокорлар малакасини ошириш ҳамда турли хайрия акция ва лойиҳаларини ўтказишга йўналтирилади.

 

You must be logged in to post a comment Login