«Маҳаллада дув-дув гап» фильми 3-Д форматида суратга олиниши мумкинмиди?

Кун давомида ишлаб чарчаган ёки кундалик уй юмушларидан ҳориб, кечки овқатдан сўнг оила даврасида телевизор томоша қилишга нима етсин? Тасаввур қилинг, НТТ каналида “Дийдор ширин” кўрсатувини томоша қилмоқчисиз. Кўрсатув бошланиши билан эл ардоқлаган санъаткорлар гўё ёнингизда, сиз билан ҳамсуҳбат бўлаётгандек. Булар хаёл эмас, балки 3D ўлчамли телевизорлар эффектидир.

3D ТЕЛЕВИЗОРЛАР 60 ЙИЛ ИЛГАРИ ПАЙДО БЎЛГАНМИДИ?

3D тасвирни томоша қилиш стереоскопия – тасвирда чуқурлик иллюзиясини яратишда фойдаланиладиган техника бўлиб, XX асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлган. 1950 – 1960 йилларда кўпчилик кинорежиссёрлар томошабинни кинотеатрларга жалб қилиш мақсадида уч ўлчамли тасвир технологиясидан фойдаланиб, фильмлар яратишган. Бироқ 3D- уч ўлчамли фильм суратга олиш кинематографдан катта харажат талаб этгани ва техникавий қийинчиликларни келтириб чиқаргани сабабли ундан воз кечишга тўғри келган. Бундан ташқари, қизил ва кўк рангли целлофандан ясалган кўзойнаклар плёнкадаги тасвир рангларининг чаплашиб кетишига ва картина сифатига салбий таъсир кўрсатган. Кейинги йилларда фильмлар ва телекўрсатувлар билан бир неча омадли тажрибалар ўтказилган. Аммо іамма вазиятда 3D технологияси бир кичкина кўнгилочар машғулот сифатида қабул қилинган ва томошабинларнинг аксарияти 3D-фильмлар томошасидан заві ололмаган.

БУГУН…

Ҳозирда биз 3D ўлчамдаги кино ишлаб чиқариш ва бу технология билан боғлиқ даврга кириб бормоқдамиз. Голливуд янада ҳайратга солувчи уч ўлчамли фильмларни йилдан йилга оммага тақдим этиш билан бирга, телевизор ишлаб чиқарувчилар ўзларининг янги HD телевизорларига ҳам шундай имкониятни бериш устида бор куч билан ҳаракат қилмоқдалар.

3D-ТЕЛЕВИЗОРНИ СОТИБ ОЛАЁТГАНДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ ЛОЗИМ?

Абдурауф Абдумажидов, маиший техника бўйича мутахассис:

— Ҳозирда ёрқин тасвирни кўриш учун кинотеатрга бориш шарт эмас. 3D технологиялар бугун телевизор экранларига ҳам кўчган. Эътиборли томони бу янгиликка биринчилардан бўлиб осиёлик ишлаб чиқарувчилар, яъни “Samsung”, “LG”, “Sony” компаниялари қўл уришди ва бирин-кетин 3D тасвирли телевизорларни омма эътиборига ҳавола этишди. Агар сиз 3D-телевизорини сотиб олишга қарор қилган бўлсангиз, бунда айрим жиҳатларни назардан четда қолдирмасликни тавсия қиламиз.

3D ЭФФЕКТИНИ ЎЧИРИБ ҚЎЙИШ МУМКИН!

3D-телевизорлар – бу HD телевизорлар синфининг энг яхши моделлари бўлиб, уларда уч ўлчамда тасвир яратиш имконияти мавжуддир. 3D телевизорларни харид қилиш суткалаб фақат 3D тасвирни томоша қилишни англатмайди. Улардаги 3D функциясини ўчириб қўйиш ҳам мумкин.

МАХСУС КЎЗОЙНАКСИЗ КЎРИБ БЎЛМАЙДИМИ?

Аксарият 3D моделли телевизорларда 3D эффектни кўриш учун, махсус кўзойнак тақиш керак. Телевизор ишлаб чиқарувчилар фаол қулфга эга юқори технологияли кўзойнакларни қурол қилиб олишди. Ушбу фаол қулфлар томошабинга сезилмайдиган тарзда, телевизордан узатилаётган тасвирлар билан бирга ўнг ва чап кўзда тўсиқларни катта тезликда очиб-ёпадилар. Бундай кўзойнакларсиз, сиз фақат чаплашган тасвирни томоша қиласиз.

ҲАММАСИ БИР ХИЛ ЭМАС

Бундай кўзойнакларнинг нархи арзон эмас ва улар барча 3D телевизорларига тўғри келавермайди. Агар сиз Panasonic TC-P54VT25 русумли телевизор сотиб олган бўлсангиз, унинг кўзойнаклари дўстингизнинг LG 55LX9500 телевизорига мос тушмаслиги мумкин. Яна бир қўшимча. Кўзойнак таққандан сўнг бош ва тана мувозанати бир хил бўлиши керак. Айрим фирмаларнинг (мисол учун, LG) кўзойнакларини таққанда эса, бемалол диванда ёнбошлаганча 3 ўлчамли тасвир томошасидан роҳатланиш мумкин.

СИФАТИ КАФОЛАТЛАНАДИМИ?

Агар 3D-телевизор сотиб олгач, томоша жараёнида қийинчилик ёки муаммо туІилгудек бўлса, ишлаб чиқарувчи фирма уни тезда бартараф этиш учун зарур ёрдам кґрсата олишига ишонч ҳосил қилишингиз керак.

Ҳозирги кунда бундай ўлчамли телевизорларга бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Қуйида эътиборингизга энг сўнгги моделдаги 4 та телевизорни ҳавола этамиз.

LED ЖК телевизор CINEMA 3D LW 650S

Серияси LW5

Экран ўлчами: 47″ (116см), 1920 x 1080 пиксел

Функциялари: AllShare (DNLAдан фаоллаштириш)

Ўрнатилган интернет ОС Netcast.

Технологияси: TruMotion 200Hz

Ялтирашларсиз тасвир – Flicker-Free

Чапланишларсиз тасвир – Blur-Free

Исталган 2D ўлчамдаги кўрсатувларни 3D ўлчамда томоша қилишингиз мумкин.

Барча ижтимоий тармоқларга кириш имконияти: Мавжуд

Махсус кўзойнак: тўпламда 4 та.

Батарея: Кўзойнак зарядланишга муҳтож эмас.

Нархи: 3 млн 900 минг сўмдан бошланади.

Samsung UE46D8000YS

Серияси: 8

Дисплейи: Ultra Clear Panel технологияси

Режими: Samsung 3D

Экран ўлчами: 46″ (116см), 1920 x 1080 пиксел

Функциялари: AllShare (DNLAдан фаоллаштириш), BD Wise, AnyNet+ HDMI-CEC

Технологияси: 800 Clear Motion Rate

3D Hyper Real Engine

Color Enhancer Plus A8123(рангларни яхшилаш)

Махсус кўзойнак: 1 та. Батареяда ишлайди.

Овоз узатиш тизими: Dolby Digital Plus, Dolby Pulse

SRS Theater Sound

DTS 2.0 + рақамли чиқиш

10 Вт. x 2 аудиочиқиш (RMS)

Махсус кўзойнак: тўпламда 2 та.

Батарея: Тип AAA x 2

Барча ижтимоий тармоқларга кириш имконияти: Мавжуд

Нархи: 4 млн сўмдан бошаланади.

TOSHIBA 46TL838R 3D LED TV

TL838

Серияси: TL838

Экран ўлчами: 46″ (117см), 1920×1080 пиксел

Фаол оптик қулфли 3D технологияси

Сифати: Full HD

Тасвирлар янгиланиш тезлиги: AMR 200

Овоз узатиш тизими: Dolby Digital Plus, Nicam Digital Stereo

USB : JPEG/MP3/MKV

Рақамли тюнер DVB-T/DVB-C

Махсус кўзойнак: тўпламда йўқ.

Барча ижтимоий тармоқларга кириш имконияти: Мавжуд

Нархи: 3 млн 800 минг сўмдан бошаланади.

SONY KDL-46EX720

Экран ўлчами: 46″ (117см), 1920×1080 пиксел

Фаол оптик қулфли 3D технологияси

Сифати: Full HD Edge LED

Технологияси: Motionflow XR 200

Овоз узатиш тизими: Dolby Digital Plus

Махсус кўзойнак: 1 та.

Батарея: Тип AAA x 2.

Барча ижтимоий тармоқларга кириш имконияти: Мавжуд

Нархи: 4 млн 500 минг сўмдан бошланади.

Азиза Илҳомова тайёрлади

You must be logged in to post a comment Login