Тошкент “Ерда бир кун” фильмининг намойишига қўшилади

23 апрель, душанба куни пойтахтдаги Ёшлар ижоди саройида “Ерда бир кун” кинофильмининг намойиши ўтказилади.
Кинога кириш – бепул, фильм бир пайтнинг ўзида дунёнинг 160 та мамлакатида намойиш этилади.

“Ерда бир кун” фильми – бадиий фильм бўлиб, у дунёнинг турли бурчакларида бир кунда собир бўлган воқеалар намойишига бағишланган. Лойиҳа 2008 йили жаҳон диний мусиқа фестивалида ҳамкорлик қилган дунёнинг турли ҳудудларидаги мусиқачиларни кузатиш таассуроти остида яратилди.

2010 йилнинг 10 октябрь куни минглаб режиссёр, талаба ва ушбу ғоя билан илҳомланган бошқа кишилар дунёнинг 192 та мамлакатида бир пайтнинг ўзида фильмнинг 24 соатлик тасвирга олиш ишларини бошлаб юборишди. Натижада ноёб “гео-видео архив” дунёга келди.

Ушбу фильм – фильм қаҳрамонлари ва улар билан боғлиқ воқеалар устидан кузатув бўлиб, у кун давомида ривожланади.

Фильмнинг муваффақияти шундаки, унга кўплаб нотижорат ташкилотлари, шу жумладан БМТТД ҳам қизиқиш билдириб, қўллаб-қувватлади. БМТТД раҳбарлиги остида фильм 2011 йили такрор намойиш этилди ва унинг намойиши 2015 йилгача давом этади.

Фильм бепул намойиш этилиб, ҳамма учун очиқ бўлади.

 

You must be logged in to post a comment Login