«Кўксарой»да никоҳ кечаси

2012 йилнинг 30 март кунида Мустаҳкам оила йилида «Uzbek TV New York” телеканали бошловчиси, сизу бизга анча яхши таниш бўлган Шаҳриёр Амонов ҳам ёш оилалар қаторига қўшилди.

Шаҳриёр Амонов ҳамда Феруза Холиқоваларнинг никоҳ оқшоми Самарқанд шаҳрида жойлашган кўркам “Кўксарой” ресторанида бўлиб ўтди. Ўзига хос услубда яратилган тўй сценарийси Самарқанддаги энг яхши тўйлардан бири бўлди.

Шаҳриёр ҳамда Ферузахонларни табриклаш учун бир қатори эстрада юлдузлари ташриф буюрди. Самарқандлик таниқли “Шоумен” Азизбек Назаров меҳмонларни интерю шаклида кутиб олганлиги ушбу никоҳ оқшомининг ўзгача кайфият бахш этди. Кечани олиб бориш вазифаси СТВ бошловчиси, бетакрор овоз соҳиби Одил Бойназаровга топширилди. “Самарқанд Наво”, “Самарқанд Лимосервис” ҳамда “Кўксарой” ресторани томонидан ташкил этилган ушбу никоҳ оқшоми жуда ҳам файзли, кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

“Uzbek TV NY” ижодкорлари Мустаҳкам оила йилида Шаҳриёр ҳамда Ферузахонларга энг бахтли дақиқаларни тилаб, доим мустаҳкам ва бахтли оила бўлишлари тилайди. Тез кунда никоҳ оқшомининг тўлиқлигича

“Uzbek TV NY” телеканалида томоша қилиш имкониятига эга бўласиз. Ҳозирча ушбу кечадан бир қанча фотосуратларни эътиборингизга тақдим қиламиз.

 

 

You must be logged in to post a comment Login