Жеймс Кэмерон: «Экспедицияларим фильмларим мавзусига кўчади»

Жеймс Кэмерон

Одамларнинг эски форматдаги фильмларни янги форматда қилиш керакмикан деган баҳслашувлари тугамасдан туриб, дунё кино бозорига катта шов-шувлар билан янги технологиялар асосида қайта ишланган машҳур “Титаник” кириб келди. Маълумки “Титаник” 11 та “Оскар”, 4 та “Олтин глобус” соҳиби бўлиб, мана 15 йилдан кейин янги форматда намойиш қилина бошланди.

Янги форматдаги фильмнинг премьераси 27 март куни Лондонда, 29 март куни эса Россияда бўлиб ўтди. Премьерада шахсан фильм режиссёри Жеймс Кемероннинг ўзи иштирок этди.

Жеймс, хабарингиз бор бу йил “Титаникнинг” чўкканига 100 йил тўлди, бу санага бағишланган турли тадбирлар Британия, АҚШ, Канада ва бошқа давлатларнинг турли шаҳарларида бўлиб ўтмоқда. Уларда иштирок этиш ниятингиз борми ва фильмни янги форматда айнан шу сана муносабати билан тақдим этдингизми?

Жеймс Кэмерон: Тахминан бир йил олдин ушбу фильм устида қайта ишлаётган чоғимда мен барча “Титаник” фожеаси билан боғлиқ тадбирларда иштирок этишимни билгандим. 2012 йил «Титаник»ка бағишланган ҳеч бир ҳодиса мени четлаб ўтмаслигини тахмин қилганман. Аммо кейин фильм чиққанидан кейин мен шуни англадимки, қайси тадбирда иштирок этмай, гўё ўз фильмимни реклама қилаётгандай бўлиб қоламан. Одамлар мана шундай хаёлларга бормасликлари учун мен ҳали қайси тадбирда иштирок эта олишимни аниқлаб олганим йўқ.

Лекин шуни аниқ айта оламанки, ҳар йили 14 апрель куни кема айсберг билан урилган ва чўккан вақтда 11.40да мен қаерда ким билан бўлмай ҳоли қолиб, “Титаник”да чўккан одамлар ҳотирасига шампан тўлдирилган қадаҳ кўтараман ва уларни ҳотирлайман… Мен кема устида тадқиқот, ўрганиш олиб борган чоғда чўкаётган одамлар нималарни ичларидан ўтказганларини ҳис қиламан.

Жеймс Кэмерон фильм хақида гапираётганда икки фильм ҳам ҳар бир инсон қаттиқ ҳаяжон билан қабул қилишини ишонч билан таъкидлади.

“60 ҳафта ва 18 миллион доллар фильмни 3D форматга ўгиришимизга сарфланди”, — дейди Кэмерон. – Бу жараёнда 300 дан ортиқ киши иштирок этди. Аслида 3D форматда фильм суратга олиш унча қийинмас, аммо эски фильмни бу форматга ўгириш бироз қийин кечди.

- Мен ҳалигача “Титаник”дан узоқлаша олмайман, менга бу мавзу жуда ёқади, менга бунинг тарихи жуда ёқади. Сабаби мен ўзим ҳудди шу ҳодисада иштирок этгандекман. Тўғрида 2 та экспедицияда иштирок этганман, 33 марта сув тубига шўнғиганман. 2004 йилда мен 3D форматда фильмни чиқаришни режалаштирган эдим, бу ишга қўл уришимга қаранг қанча вақт кетибди. Агар мазкур фильмга ҳозир илк бор қўл урганимдаям уни фақат 3D форматда яратган бўлардим. Сабаби бу формада фильмнинг сифати 90%га ошди, агар уни илк марта ушбу форматда суратга олганимда эди, 100% ли сифатга эришган бўлардим.

Жеймс, доимо океан тубидан нималарни излайсиз, ва буни экранларда қандай тарзда акс эттиришга уринасиз?

- Менда қийинчиликларни енгиб ўтишга доим қандайдир қизиқиш бўлади. Менга аввалги ҳаётим давомида қилмаган янгидан янги ишлар билан шуғулланиш жуда ёқади. Менга ёт бўлган ҳар қандай ҳудуд мени жудаям ўзига тортади. Сабаби мен бу билан ўз имкониятларимни синовдан ўтказаман. Менинг ишим билан қизиқадиган гуруҳ топиш мен учун жуда муҳим, масалан ҳозирги учрашувдан олдин ҳам менинг 8-экспедициям амалга ошди. Менинг қизиқишларим илмий даражада бўлмаса ҳам ҳаёт давомида менинг олдимда ё санъат ё илм-фан деган танлов дуч келган. “Аватар” каби лойиҳаларни яратаётганда мен экранга илк бор кўрган ва тасаввур қилган ҳолатларимни мужассам қиламан. Экспедицияларга қўшилишимнинг сабаби ҳам шунда, ҳар қандай кўрган ноёб нарсамни фильм тарзида акс эттириш. Сўнгги экспедициямда масалан, океан тубидаги фауналарнинг янги турларини кўришга муяссар бўлдим.

Леонардо ди Каприо ва Кэйт Уинслет иштирокида яна фильм яратиш ниятингиз борми?

Кэмерон: Уларнинг иккиси билан бирга фильм олиш тўғрисида ўйлаб кўрмадим, агар бу бирор антиқа лойиҳа бўлмаса. Аммо улар билан алоҳида картиналарда жон деб ишлаган бўлардим. “Титаник”ни суратга олиш жараёнида биз Леонардо билан дўстлашиб кетмаганмиз, сабаби у бироз масофа сақлашга уринган. Кейт эса аксинча жуда очиқлик билан муносабатда бўлган. Фильмдан кейин Кейт ҳам Лео ҳам жуда талабгор актёрлар сафига киришди. Леонардо билан яқинда Австралияда учрашган чоғимизда унга фильмнинг 3D форматдаги нусхасидан лавҳалар кўрсатдим. Ҳозир Лео учун бажонидил нимадир ўйлаб топишга ҳаракат қилардим, аммо энди унинг кўнглига йўл топиш жуда қийин.

Маълумот: “Титаник 3D” хозирда кинопрокатларда энг олд ўринларда бормоқда. Фақат ўтган дам олиш кунларининг ўзида фильм 88,2 миллион АҚШ доллари йиғишга муваффақ бўлди.

Фильмни 3D форматга айлантириш учун 18 миллион АҚШ доллари сарфланди, тез орада кетказилган маблағ ўзини 5 бараварга оқлашга улгурди.

Лайло Рустамова тайёрлади

 

You must be logged in to post a comment Login