Майк Тайсон саҳнада!

Photo credit: Bryan Steffy/WireImage

Бокс оламининг афсонавий вакили Майк Тайсон рингларни тарк этганига ҳам анча бўлди. Куни кеча АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги муҳташам заллардан бирида мухлислари қаршисига чиққан Тайсон уларга ўнқир-чўнқирликларга тўла ҳаёт ҳикояси батафсил гапириб берди.

16 ёшида онасидан ажралганини таъкидлаб ўтган 45 ёшли собиқ бокс юлдузи жиноят оламига кириб келиши, ундан сўнгра боксга қизиқиб қолиши ва фаолиятидаги энг омадли даврларни гапириб берди. Машҳур бокс юлдузининг таржимаи ҳолини ўз оғизидан эшитган мухлислар уни ўринларидан туриб олқишлашди. Қизиғи, меҳмонлар орасида Тайсоннинг собиқ рақиблари ҳам бор эди. “Майк Тайсон шоу”нинг кейингиси Нью-Йорк ва Лондон шаҳарларида давом этади. Майк бу шоуларни бутун дунё бўйлаб намойиш қилишни ҳам мўлжалламоқда.

 

You must be logged in to post a comment Login