Морозини шифохонага етиб бормасдан жон таслим қилди

«Ливорно» жамоасининг 25 ёшли ярим ҳимоячиси Морозинининг уч бора юраги тўхтаб қолган. Ушбу ҳолат 14 апрел куни Италия Б сериясининг 35-туридан ўрин олган «Пескари» жамоасига қарши кечган ўйиндан сўнг кузатилган, дея айтиб ўтди «Пескари» жамоаси президенти Даниэл Себастьян.

«Морозининг уч бора юраги тўхтаб қолганлиги ҳақида менга айтишди. Бу ҳол ҳақиқий трагедия. Ҳечким майдонда ўлишга мажбур эмас. Мени бошқа айтадиган сўзим йўқ», — дея Себастьяннинг сўзидан иқтибос келтирмоқда Италия интернет нашрларидан бири.

Футболчи ўйин бошлангандан сўнг ярим соат ўтиб майдонга йиқилиб тушган. Шундан сўнг ўйин тўхтатилган ва у майдондан олиб кетилган. Футболчининг жонини сақлаб қолиш мақсадида тез ёрдам машинаси билан уни шифохонага олиб боришган. Бироқ, шифокорлар унинг тирик қолишига ҳарқанча ҳаракат қилмасин Морозини шифохонага олиб бораётган вақтда тез ёрдам машинасида жон таслим қилган.

 championat.com

You must be logged in to post a comment Login