Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жамшид Зокиров вафот этди

Бугун эрталаб 7 апрель куни истеъдодли актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актёри Жамшид Зокиров ҳаётдан кўз юмди.

Рафиқаси Гавҳар Зокирова билан Жамшид ака Ўзбекистон Миллий театрида энг яхши дуэтлардан бирини яратди. У турли характердаги ролларни ижро эта оладиган актёр эди, ҳам драматик, ҳам комедик ва ўткир характерли ролларни бирдай ўйнарди.

Жамшид Зокировнинг яқинлари ва қариндошларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз.

 

You must be logged in to post a comment Login