Дунёни кулдираётган “Жаноб Бин”…

 

Роуен Аткинсон ўзининг кулгули ҳатти-ҳаракати билан ҳар бир томошабиннинг кўнглидан жой олиб улгурган. Мабодо танимасангиз, унинг машҳур ва таниқли образи -“Мистер Бин”ни ёдга олиш кифоя. Албатта, бу образ ҳар қандай кишининг юзида табассум уйғотади. Аммо кино ва ҳаёт бир-бирига ўхшамаслиги тайин. “Жаноб Бин”нинг ҳаёт йўли эса…

Болалик ва омад билан юзлашув…

Буюк Британиялик катта тадбиркор фермер Эрик Аткинсон 1945 йили 29 июнда Нюкастл-Упон-Тайн шаҳрида Элла Май (қизлик фамилияси Баинбридге) билан турмуш қуради. 1955 йил 6 январда Аткинсонлар оиласини дунёга машҳур қилган чақалоқ дунёга келади. У Роуен Себастиан Аткинсон эди. У оилада тўртинчи фарзанд бўлиб, уч акаси бор эди
Роуен дастлаб черков хор мактабида таҳсил олади. Кейин, Нюкасл университетида ўқишни давом эттиради. 1975 йилда Оксфорд университетига ҳужжат топширади, Унинг ҳаётини тубдан ўзгартириб юборган воқеа 1976 йили содир бўлди — у Оксфорд университетида уюштирилган фестивалда бастакор Ҳовард Гудалл ва ёзувчи Ричард Куртис билан учрашади…

Саҳна остонаси сари…

Роуен 1978 йили радиода эфирга узатиладиган ҳажвий эшиттиришларнинг бирига иштирок этиб, фантастик инсон образини гавдалантиради. Бу бўлажак актёрнинг саньат оламига қўйган дастлабки муҳим қадами эди. Кейинчалик ўзи ҳам Ричард Куртис билан ҳаммуаллифликда ҳажвий эшиттириш тайёрлайди ва бош образни яратади.
Университетни тамомлагач, телевидениеда фаолият юритади. Бу унга омад келтиради — орадан бир йил ўтиб, Лондон телевидениесининг ҳафта сўнгидаги дастурларига чақирилади. У бир муддат янгиликлар дастурини олиб боради.

Кино оламидаги “кашфиёт”

1983 йили суратга олинган “Ҳеч қачон ҳеч қачон дема” фильмида у илк ролини ижро этди. Бу картина унга етарлича шуҳрат олиб келди ва таниқли режиссёрлар унга қизиқиш билдира бошлашди. У “Новча йигит” фильмида бош роллардан бирини талқин қилди. 2003 йилдаги омад уни шуҳрат чўққисига чиқарди. Айнан шу “Мистер Бин” образи дунё юзини кўрди. Шунингдек “Изқувар” филмида Роуен “Агент Жонн Энглиш” образини яратди. Филмнинг давоми “Изқувар 2” 2011 йил 7 октябрда катта экранга чиқди. Бугунги кунда Роуен Аткинсон ҳар қандай фильмни ўз ижроси билан безайдиган маҳоратли актёрлардан бири ҳисобланади.

“Жаноб Бин”- катта сиёсатчи

Роуен Британия парламентида диний ва ирқий муносабатларга қарши қонун лойиҳасини қўллаб-қувватловчи актёр ва ёзувчилар иттифоқига раҳбарлик қилган. Диний гуруҳлар саньатни чеклашга уринганидан сўнг, бунга кескин норозилик билдирди. У ҳукуматга сайлов жараёнларида эркин овоз бериш ҳуқуқини таьминлаш кераклигини таькидлайди. Ҳозиргача сиёсий жараёнларда фаол иштирок этади.

Қисқача маьлумотлар:

Рафиқаси Сунетра Састри билан 1990 йилда турмуш қуради.
Икки фарзанди бор.
Сунетранинг отаси ҳинд, онаси инглиз бўлган.
Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр билан Оксфордда бирга таҳсил олган.

Шахсий ҳаётда:

Ҳозир истиқомат қилаётган уйини 2006 йили 2 647 500 еврога сотиб олган. Уйида алоҳида теннис майдони, отхонаси ва автомобиллар коллекцияси учун гараж мавжуд.
Севимли автомашинаси: Honda XSX.

Иштирок этган фильмлари:

“Махфий полициячининг рақси” ( 1979- йилда)
“Махфий полициячининг рақси 2” ( 1982-йилда)
“Ҳеч қачон ҳеч қачон дема” (1983- йилда)
“Новча одам” ( 1989- йилда)
“Ҳайдовчи” ( 1991-йилда)
“Беан: бахтсизлик талаби” (1997-йилда)
“Қора илон: ортга ва олдинга” ( 2000-йилда)
“Хиёнаткор Рейс” ( 2001-йилда)
“Изқувар” (2003-йилда)
“Сукут” ( 2005-йилда)
“Жаноб Бин таьтилга чиқади” (2007-йилда)
“Изқувар 2” (2011-йилда)
“Қирол шер” мультфилмида “Зазу” образига овоз берган.

/span

You must be logged in to post a comment Login