Фарғонада байрам тантаналари

Фарғонада байрам тантаналари

Фарғонада байрам тантаналари
ҲАМИША БИЗ БИЛАН ЯШАЙСАН, НАВРЎЗ!

Интиқиб кутамиз сени ҳар кўклам,
Энг яқин дўстларга ўхшайсан, Наврўз!
Сен келсанг яшариб кетади ўлкам,
Ҳамиша биз билан яшайсан, Наврўз!

Юртимизда баҳор тантанаси. Кўнгиллардан бошланган Наврўз диёримизнинг ҳар бир шаҳару қишлоғи, маҳалласи-ю хонадонларига кўчди. Вилоятимизнинг бош байрам тадбири Фарғона шаҳридаги “Ёшлар маданият ва спорт маркази”да бўлиб ўтди. Унга ишлаб чиқариш илғорлари, фахрийлар, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, спорт жонкуярлари, зиёлилар, ёшлар, чет эллик меҳмонлар ва кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилдилар.

Фарғонада байрам тантаналари

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шуҳрат Ғаниев барча фарғоналикларни Наврўзи олам билан қутлаб, жумладан шундай деди:
– Наврўз йилнинг бошланиши. Бу палла ризқ-рўзимизга асос солинадиган, ерга уруғ қадаладиган давр. Одамлар Наврўзни соғиниб кутиб олишларининг сабаби ҳам мана шунда. Табаррук кексаларимиз бу улуғ айём кунларида дуога қўл очиб, Яратгандан халқимизга тўкинлик, юртимизга тинчлик ва фаровонлик тилайдилар. Вилоятимизнинг барча гўшаларида халқ сайллари, томошалари, савдо-сотиқ ярмаркалари бошланиб кетган. Бу бизга мустақиллик берган бебаҳо неъмат эканлигига фуқароларимиз чин дилдан шукрона айтмоқдалар.

Фарғонада байрам тантаналари

Наврўз меҳр-оқибат байрами ҳамдир. Бундай кунларда қарияларни, ногиронларни, беморларни йўқлаш, бир оғиз ширин сўз билан уларнинг дилини шод қилиш бизга азалдан анъана бўлиб қолган. Шу улуғ айём кунларида моддий ёрдамга, маънавий мададга муҳтож бўлган ҳеч бир фуқаро эътибордан четда қолмайди.

Фарғонада байрам тантаналари

 

Фарғонада байрам тантаналари

 “Ассалом, Наврўз!” деб номланган байрам томошаси ҳар йилгидан кўра ҳаяжонларга тўла, кўтаринки руҳда ўтди ва миллийлигимиз, анъаналаримизни ўзида яққол акс эттирди. Байрам тантаналаридан дарак берувчи карнай-сурнай садолари ва жарчиларнинг чорловлари минглаб фарғоналикларни Наврўз ташрифидан огоҳ этди. Янги умидлар, янги орзулар билан келаётган Наврўзойнинг тўйида ҳаётимиз гуллари бўлган болажонларнинг ёмғир, табиат ва юрт ҳақидаги қўшиқлари томошабинларга завқ улашди. Тадбирда Наврўзга хос бўлган анъаналар, удумлар инъикоси акс этган полвонлар, курашчилар беллашуви, қўғирчоқлар ўйнатилиши, мақомлар, алёрлар, лапарлар ижро этилиши, аския-пайровларнинг янграши, масхарабозлар чиқишлари миллий қўшиқ ва рақслар билан уйғунлашиб кетди.

Фарғонада байрам тантаналари

Фарғонада байрам тантаналари

Сайдали Одилов, байрам сценарий муаллифи: – Бугунги тадбирда янграётган ҳар бир санъаткор, фольклор жамоалари ашулаларида фарғоналикларнинг ўз диёрларига муҳаббатлари ифодаланган, янги қўшиқлар шу шодиёна учун махсус яратилган. Анъаналаримиз бардавомлиги, удумларимиз қадимийлиги, Наврўзнинг ҳамиша яшариб бораверишини Фарғона аҳлига яна бир бор намойиш этишга интилдик.

Фарғонада байрам тантаналари

Фарғонада байрам тантаналари

 Фарғона қайта бунёд этилиб, энг гўзал шаҳарлардан бирига айлантирилмоқда. Бу тарихий жараёнда ҳар бир фарғоналик ўз ҳиссасини қўшиш истаги билан яшаяпти. Ҳамма ҳашарга кўчиб чиққан. Мана шу ғояни ўзида жамлаган тантананинг “Бунёдкорлик” деб номланган бўлимида тантанавор мусиқа садолари остида Фарғонани обод этаётган қурувчи, меъмор, ҳашарчи ва ёшларнинг чиқишлари тадбир томошабинлари томонидан кўтаринкилик билан қарши олинди.

Фарғонада байрам тантаналари

Фарғонада байрам тантаналари

 Муҳаммадсоли Юсупов, байрам тадбири режиссёри: – Фарғонада рўй бераётган ўзгаришлар, ободонлаштириш ишларини намоён этган бунёдкорларнинг чиқишларини халқ хурсандчилик ва қарсаклар билан кутиб олди. Демак, элнинг нияти бир, шу гўзал Фарғонани биз биргалашиб қурамиз. Томошабинлар олқишлари ва маънавий қўллаб туришлари саҳнага чиқаётган ҳар бир иштирокчига мадад бериб турибди. Ўзбекнинг тўйида хизмат қилишдан ортиқ иш борми, санъаткор учун?!

Фарғонада байрам тантаналари

Фарғонада байрам тантаналари

 Наврўз кишиларни яхшилик, эзгулик, ва бирдамликка чорлайдиган, бағрикенглик ва тинчликни тараннум этувчи байрам. “Фарғонам” қўшиғи янграб, вилоятимиздаги миллий маданий марказлар фаоллари шодиёнада щзларининг бадиий чиқишларини намойиш этишди. Бу юртда яшовчи миллатларнинг ягона мақсади Ватанимизни бундан-да обод этиш ва тинчлик-тотувликни сақлаш эканлигини, бунинг учун ҳамма бирдек ҳаракат қилаверишини ҳар бир фарғоналик яна бир бор дилидан ўтказди.
Феруза Собирова, Олтиариқ туманидаги 21-умумтаълим мактаби ўқитувчиси: – Наврўз – минг йиллардан бери ҳам шаклан, ҳам маънан ривожланиб бораётган умумхалқ байрамимиз. Миллатлараро тотувликка ундайдиган, қалбларга эзгулик уруғини қадайдиган бу байрамни кўп миллатли мактабимизда кўтаринкилик ва иштиёқ билан кутиб олдик. Рус, татар, тожик, қирғиз, қорақалпоқ, корейс ва озарбайжон миллати вакиллари ўтказилган тадбиримизда ўзларининг миллий рақслари ва таомлари билан иштирок этдилар. Бугунги байрам томошасида ҳам ҳамма миллат вакилларининг Наврўзни қувонч билан қарши олаётганларини кўриш мумкин.

Фарғонада байрам тантаналари

 Байрам тадбирида “Ялла” ансамбли солисти Фаррух Зокировнинг “Омон ёр, ўйнасанг-чи”, “Раъно”, “Бойчечагим бойланди” ва “Бугун байрам” қўшиқлари йиғилганларга янада кўтаринки руҳ ва баҳорий кайфият бағишлади.
Тадбирга вилоятимизда меҳмон бўлиб турган чет эл делегацияси ҳам таклиф этилди. Фурсатдан фойдаланиб, Жанубий Кореянинг Йонгин шаҳри мэри Ким Хак Кью ва Йонгин шаҳар муниципиал йиғини аъзоси Ву Хьюн Лидан байрам таасуротлари билан ўртоқлашишни сўрадик.

Фарғонада байрам тантаналари

 Ким Хак Кью, Йонгин шаҳар мэри: – Ўзбек халқи Наврўз айёмини жуда катта кўтаринкилик билан қарши олаётганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз. Қўқон, Марғилондаги ўзгаришларни кўриб, ҳайратимиз ошди. Вилоятнинг ўлкашунослик музейига, тарихий обидаларига ташриф буюриб, Фарғонадан кўплаб математик, файласуф, астроном, шоир ва алломалар етишиб чиққанлиги ҳақида билдик. Демак, бу заминдан яна оламга машҳур инсонлар етишиб чиқишига асос бор. Бизнинг делегацияни шундай шукуҳли байрамга, Фарғонага таклиф этгани учун вилоят ҳокимлигига алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ва фурсатдан фойдаланиб, барча фарғоналикларни Йонгин шаҳри аҳолиси номидан муборак кун билан қутлайман. Ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!
Ву Хьюн Ли, Йонгин шаҳар муниципиал йиғини аъзоси: – Йонгин ва Фарғонанинг орасидаги масофа жуда узоқ, аммо биз қалбан яқинмиз. Қардошлик ва дўстлик алоқаларимиз, меҳмондўстлик ришталари доимо мустаҳкамланаверсин. Байрамдан бир олам таассурот олдик.

Фарғонада байрам тантаналари

 

Фарғонада байрам тантаналари

 Табиат ўзгариши, тупроқ уйғонишини энг аввал деҳқон ва боғбонларимиз кутадилар. Янги куннинг бошланиши улар учун янги режалар ҳамда кўкламий ишларни етаклаб келади.
Наврўзи олам шукуҳи, сурури жойларда, маҳаллаларда, чекка қишлоқлару шаҳарларимизда давом этаверади. Ўз удумларини ва Наврўзини қадрлайдиган элнинг байрамлари кўп бўлсин!

Шоҳидбек АСЛОНОВ,
Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА.

Фарғонадан махсус Uzbek Tv New York учун

You must be logged in to post a comment Login