Менинг шарафимга янграган «Чойхона» қўшиғидан хурсанд бўлдим

Одил Аҳмедов

Россия чемпионати доирасида “Кубан”га қарши кечган учрашувда гол киритган Одил Аҳмедов махачқалъаликларнинг расмий сайти билан қилган суҳбати чоғида, қўлга киритилган натижадан хурсанд эканини айтиб ўтди.

— Одил, жамоангиз Россия чемпионатида ғалаба қозонди, сиз эса гол киритиб, голли узатмага ҳам муаллифлик қилдингиз. Учрашув ҳақидаги фикрларингизни билдирсангиз.

— Бундай учрашувда ғалаба қозониш ва гол уриш икки баробар ёқимлироқдир. Бизни қўллаб қувватлаб турганлари учун мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.

— Турли сабабларга кўра жамоанинг икки нафар етакчи футболчиси ушбу учрашувда иштирок эта олмади. ЭтоО дисквалификация қилинган, Юрий Жирков эса машғулот вақтида жароҳат олди. Жоао Карлос эса учрашув вақтида сафдан чиқди. Демак бундай вазиятда майдонга тушган ёш футболчилар учун қайсидир маънода етакчи футболчига айландингизми?

— Бугун ҳамма яхши ўйнади. Бизда ажойиб жамоа бор, таркибдаги рақобат фақат жамоа фойдасига хизмат қилади. Шу сабабли ҳам жароҳати борларнинг ўрнига тушганлар жуда яхши ўйнадилар.

— Бугун сизнинг шарафингизга ўйингоҳда “Чойхона” қўшиғини қўйиб беришди, эшитдингизми?
— Албатта эшитдим, жуда ёқимли бўлди. Ўша қўшиқдан сўнг гол ҳам урдим.

— Ёш футболчи Муҳаммад Шарифнинг ўйинини қандай баҳолайсиз. У захирадан майдонга туширилган эди.
— Ўзингиз ҳам кўрдингиз, у жуда яхши ўйнади. Ёш йигитча учун ҳали ҳаммаси олдинда.

— Бугун бош билан гол уришга муваффақ бўлдингиз, аммо сизнинг ҳар икки оёқда ҳам кучли зарба беришингизни биламиз. “Анжи” мухлислари қачон сизнинг оёқда киритадиган голларингизни нишонлайдилар?
— Худо хоҳласа кейинги ўйинда оёқ билан гол ураман.

 

 

You must be logged in to post a comment Login