“Ардус” жамоаси Осиё чемпионатига йўл олди


Муддатидан аввал футзал бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган «Ардус» Ироқ жамоасига қарши ўйинда 9:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дилшод Ирсалиевнинг хет-триги, Дилшод Раҳматовнинг дубли ҳамда Жамолиддин Шарипов, Нодир Элибоев, Шаҳзод Бўриевнинг голлари Александр Петров шогирдларига йирик ҳисобдаги ғалабани туҳфа этди.
Куннинг биринчи учрашувида Қатарнинг «Ар-Райян» жамоаси БААнинг «Ал-Васл» клубини 6:4 ҳисобид мағлубиятга учратган эди.

9:2 ҳисоби билан тугаган ўйинда Ирсалиев “хет-трик” қилган бўлса, Шарипов ва Раҳматов “дубль” қайд этишди. Эътиборли томони, Петров шогирдлари ўзларининг сўнгги 3та голларини ўйин тугашига икки ярим дақиқа қолганида майдонга бешинчи ўйинчини тушириш орқали киритишди.

“АЛ-КАРХ” (Ироқ) – “АРДУС” (Ўзбекистон) – 2:9 (0:3)
Голлар: Идрийс Ғазбон (33), Заид Нажий (39) — Жамолиддин Шарипов (4, 31), Нодир Элибоев (5), Дилшод Раҳматов (13, 39), Шаҳзод Бўриев (30), Дилшод Ирсалиев (31, 39, 40)
“Ал-Карх”:
Бошланғич таркиб: Ҳайдар, Ҳасан, Заид Нажий, Али Ҳассайн, Замон Мажид Салим
Захира таркиби: Аҳмад, Идрийс Ғазбон Аҳмад, Наср, Музанна, Аҳмад Абдулҳассан Муҳаммад
“Ардус”:
Бошланғич таркиб: Рустам Умаров, Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, Жилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов
Захира таркиби: Леонид Гриднев, Шаҳзод Бўриев, Жаҳонгир Холмирзаев, Жамолиддин Шарипов, Николай Кравченко, Азамат Мирзаев, Константин Свиридов.
Ҳакамлар: Рей Ритага (Филиппин), Крис Куллей (Австралия), Самсудин Иброҳим (Малайзия), Жанг Юзе (Хитой).

 

You must be logged in to post a comment Login