“GM Uzbekistan”дан янги Chevrolet Malibu

Chevrolet Malibu-2

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида GM Uzbekistan ЁАЖ ҚК томонидан янги Chevrolet Malibu моделининг тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралари, “Ўзавтосаноат” аксиядорлик компанияси таркибига кирувчи корхоналар, “General Motors” компанияси, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Chevrolet Malibu кўзга яққол ташланадиган дизайнга, яхши юриш сифатларига, тежамкор куч агрегатларига эга бўлиб, замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Автомобиль салони кенг ва қулай муҳитни яратувчи шинам интерьерга эга. Юмшоқ зангори ёруғлик ускуналар панелини бир текис, изчил ёритади.

Chevrolet Malibu-2

Машинанинг ташқи дизайни ҳам кўзни қувонтиради: икки сеткали радиатор панжараси, йирик ксенон чироқлар ва янги Camaro услубидаги орқа ёруғликдиодли қўш чироқлар.

Интеграциялашган орқа спойлери нафақат кўпроқ турғунликни, балки агрессив ташқи кўринишни берган. Шакли ва дизайни туфайли Chevrolet Malibu ўз сегментидаги аэродинамик жиҳатдан энг самарали автомобиллардан бири ҳисобланади.

Malibu қуввати 169 ёки 263 от кучига эга 2,4 ҳажмдаги 4 цилиндрли двигатель ҳамда автомат ёки механик узатиш коробкаси билан жиҳозланган. Хавфсизликни олтита ёстиқча, шунингдек бош ва бўйин ҳимояси учун хавфсизлик пардалари таъминлайди.

GM Uzbekistan компанияси автомобилларни 2012 йил июнидан сотишни режалаштирган.

Эндиликда GM Uzbekistan компанияси 8 хил моделдаги енгил автомобилларни – Damas, Nexia, Matiz, Lacetti, Epica, Captiva, Spark ва Malibu моделларини ишлаб чиқармоқда.

 

2 Responses to “GM Uzbekistan”дан янги Chevrolet Malibu

  1. Narhini e’lon qilmagancha, hech narsa aytib bolmaydi, faqat qo’ro’q gap.

  2. narhini aytsalaring yahshi bulardi

You must be logged in to post a comment Login