Ўзбекистонда уч кун дам олинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 19 мартдаги «Дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги қарори билан аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида дам олиш кунлари кўчирилди.
Қарорга мувофиқ, дам олиш куни чоршанба 21 мартдан пайшанба 22 мартга, шунингдек, 25 март якшанба дам олиш куни 23 март жума кунига кўчирилади.
Чоршанба 21 март ва якшанба 25 март иш кунлари деб эълон қилинди.
Ўзбекистонликлар 22, 23 ва 24 март кунлари дам олади.

You must be logged in to post a comment Login