«Мурувват» маркази томонидан ташкил этилган «Наврўз» кечаси

Баҳор фаслида нишонланадиган қадимий байрамлардан бири Наврўзи олам Нью Йоркда ҳам кўтаринки кайфиятда нишонланди.

2012 йил 16 март куни Бруклиндаги «National» ресторанида » Мурувват» маркази томонидан бадиий кеча ташкил этилди.

Наврўз» деб номланган ушбу кечани марказ раҳбари Тамара Назарова ва Сиддиқ Санаев олиб борди. Ташриф буюрган меҳмонлар учун чиройли дастурхон ёзилди.

Йиғилишда Ўзбекистоннинг Нью Йоркдаги бош консули жаноб Дурбек Аманов сўзга чиқиб, барча юртдошларимизга ўз миннатдорчилигини билдирар экан, Наврўз айёми билан табриклаб, яхши ният билдирди.

 

Шу жумладан, АҚШдаги «Тукистон-Америка» жамиятининг раиси Абдулла Ҳожи ҳам нутқ сўзлаб, йиғилганларни Наврўз байрами билан қутлади.

Кечада Жамшид Туйчиев, Сайфиддин Пазлитдинов, Юхан каби қўшиқчиларнинг чиқишлари,

«Томоша» театри томонидан «Келинлар қўзғолони» спектаклининг америкача услубидан бир парча кўрсатилди

 

ва ҳаммамизга таниш бўлган Замира Cалим раҳбарлигидаги «Ўзбекистон юлдузлари» рақс гуруҳининг ўйинлари билан давом этди.

«Мурувват» марказининг раҳбари Тамара Назарова кечани ташкил қилишда бош бўлган Содиқжон Файзуллаев ва Сиддиқ Санаевларга ўз минадорчилигини билдирди.

Кеча «Uzbek TV New York»нинг малакали ходимлари томонидан тасвирга туширилди.

 

Байрамга ташриф буюрган меҳмонлар ва кеча ташкилотчилари билан мазмунли суҳбатлар ўтказилди.

Тез кунда ушбу тадбир тўғрисидаги тўлиқ дастурни «Uzbek TV New York»да томоша қилишингиз мумкин.

Шу ўринда, 2012 йил 21 март куни Бруклин шаҳридаги «Orion Palace» ресторанида ўтказиладиган «Наврўз» байрам кечасига сизларни таклиф қиламиз. 

Эркин Халилов

You must be logged in to post a comment Login