Угги лақабли кучукни Оқ Уйга таклиф қилишди

Бу йилги «Оскар» тақдимот маросимида «Артист» фильми энг яхши фильм деб топилганидан хабарингиз бор.
Ушбу фильмда Угги лақабли кучук ҳам иштирок этиб, машҳур бўлганди. Оқ Уйда шу йилнинг 28 апрел куни бўладиган махсус «Мухбирлар жамияти» кечасига ташриф буюражак мартабали меҳмонлар орасида Угги ҳам бор. Машҳур комик Жимми Киммел олиб борадиган кечага Угги «Вашингтон Таймс» газетаси меҳмони сифатида ташриф буюради. Юлдуз кучукчани АҚШ президенти Барак Обама билан ҳам танишиши кутилмоқда. Шунингдек, бу кучукнинг тарбиячиси Умар ва Муллен ҳам меҳмонлар рўйхатига киритилган.

You must be logged in to post a comment Login