Айшвария Рай яна кинода

Айшвария Рай

 Фарзандли бўлгач, кино оламидан бироз узоқлашган Айшвария Рай-Баччан ва, ниҳоят, суратга олиш майдонларига қайтди. Актриса Режиссёр Шрирам Рагаваннинг “Happy Birthday” фильмида Жон Абрахам билан бирга суратга тушади. Режиссёр Саиф ва Карина иштирок этган “Agent Vinod” фильмини якунлаганидан сўнг “Happy Birthday” картинасини суратга олишларини бошлашини маълум қилди.

Амир бўлмаса, Ажай

Режиссёр Анис Базми янги фильмини Амир Хон учун махсус ёзган эди. Актёр ҳам режиссёрнинг таклифидан мамнун бўлди-ю, ушбу лойиҳа учун икки йилдан сўнг вақт ажрата олишини маълум қилди. Кўп режиссёрлар актёрнинг вақтини ҳисобга олган ҳолда иш бошлайди. Лекин Анис тамоман бошқача йўл тутди. У Амир Хонни бошқа безовта қилмасликка “ваъда” берди ва… сценарийни Ажай Девганга тақдим қилди.

Айшвария Рай

Пойга кетидан пойга
2008 йилда суратга олинган “Пойга” фильмидаги Саиф Али Хон, Катрина Каиф, Акшай Кханна, Бипаша Басу ва Анил Капурларнинг ижроси томошабинларнинг ёдида. Картина ижодкорлари биринчи фильмнинг мувафаққиятидан руҳланган, шекилли, катта бюджетли “Пойга 2” га қўл урди. Иккинчи фильмда Анил Капурга Амиша Пател ҳамроҳлик қилади. Мазкур фильмда Саиф Али Хон, Жон Абрахам, Дипика, Сонакши каби юлдузлар жам бўлишди.

Айшвария Рай

Шингиллар
Айни кунларда Ритик Рошан ҳар куни тонгни суратга олиш майдонида қарши оляпти. Отаси режиссёр Ракеш Рошаннинг янги фильмини суратга олиш ишларида Ритик чин дилдан ёрдамга киришган. Ушбу фильмда Ритик рол ижро этмайди.

·»Dedh Ishqiya» фильмининг мантиқий давомини Вишал Бхарадваж суратга олади. Фильмда Мадхури Дикшит, Видья Балан, Насриддин Шоҳ ва Аршад Варсилар иштирок этишади.

·»Kismat, Love, Paisa, Dilli» фильмида Малика Шереват ва Вивек Оберой жуфтлиги иштирок этмоқда. Суратга олиш ишлари Деҳлида амалга ошириляпти.

СЕВДО 

You must be logged in to post a comment Login