Бунақа ташаббус бўлмаган

 

АҚШ да нашр қилинадиган ва газетхонларга текин тарқатиладиган «Метро» газетаси шундай бир ишга қўл урдики, довруғи бутун жаҳонга таралди. Гап шундаки, газета энг ашаддий мухлисини коинотга юборади. 
Ҳозирда 20 миллион мухлисига эга бўлган газетанинг интернетдаги сайтида эълон қилинган хабарда «Сени нимага коинотга юборайлик?» мавзуимда мактуб ёзиш мусобақаси бошланганини эълон қилди. Агар ушбу  танловда ким ғолиб чиқса ўша омадли мухлис коинотга сайёҳ сифатида йўл олади. Бу танловда қатнашиш учун Metroinspace.com сайтидан рўйхатдлан ўтиш керак ва мактубда коинотга боришга арзигулик масала юзасидан мулоҳазаларни битиш даркор. Энг кўп очко тўплаган мухлис 2014 йилда фазогирлар қаторида осмону фалакни айланиб келади.

 

You must be logged in to post a comment Login