Машҳурларнинг башанг болалари

Бугунги кунда машҳур юлдузларнинг нафақат ўзи, балки фарзандларига ҳам қизиқиш катта. Айниқса, уларнинг кийиниши доимо матбуотчилар нигоҳида. Таниқли болакайларнинг кийим жавонларида Roberto Cavalli, Gucci, Giorgio Armani каби машҳур модельер-дизайнерлар томонидан тикилган болалар кийимларини топиш мумкин…

· 5 ёшгача бўлган болалардан Том Круз ҳамда Кэти Холмснинг қизи Сури Круз кийиниш борасида биринчи ўринда туради. У юлдузларнинг фарзандлари ичида энг башанг, энг бой гардеробга эга қизалоқ саналади. Ёши жуда кичик бўлишига қарамай, Сурининг жами 150 000 АҚШ долларини ташкил этадиган шахсий оёқ кийимлар коллекцияси мавжуд.

· Дэвид ва Виктория Бэкхемларнинг тўртинчи фарзанди беш ойлик Харпер Севен Бекхэм. Одатда Виктория унга модельер Стелла Маккартни ҳамда Bonpoint болалар кийимлари маркасига тегишли кийимчаларни кийдириб, сайрга олиб чиқади. Эслатиб ўтамиз, Виктория Бэкхемнинг ўзи ҳам модельер.

· Женнифер Лопес ҳамда Марк Энтонининг 3 ёшли Макс ва Эмма Муньис исмли эгизак фарзандлари бор. Женнифернинг болалари аллақачон мода оламига шўнғиб кетишган. Бунинг сабаби улар Gucci kids модалар намойишида латофатли оналари билан биргаликда болалар кийимларини намойиш этишган. Кундалик ҳаётда эса болалар кўпроқ Burberry томонидан яратилган либосларни кийишади.

· Абхишек Баччан ҳамда Айшвария Рай-Баччанлар хонадонида 2011 йил 16 ноябр куни дунёга келган, исми ҳалигача ошкор қилинмаётган қизалоқ Roberto Cavalli, Gucci, Giorgio Armani каби машҳур дизайнерларнинг болалар учун махсус тайёрланган коллекциясидан ўрин олган кийимларини кийиши табиий. Чунки 1994 йили “Дунё гўзали” танловида биринчиликни қўлга киритган гўзал Айш ҳам айнан шу модельерларнинг хизматидан фойдаланади.

· Гвен Стефани ва Гэвин Россдэйлнинг катта ўғли 5 ёшли Кингстон Жеймс МакГрегор кийиниш бобида Сури Крузга мос жуфтлик бўла олади. Болакайнинг мода оламининг машхур дизайнерлари томонидан яратилган либосларига қуёшга қарши қимматбаҳо кўзойнаклари зеб бериб туради.

· Брэд Питт ҳамда Анжелина Жолининг олти нафар фарзанди бор. Кичкинтой фарзандлари Вивьен Маршелин 3 ёшда бўлишига қарамай, исми матбуотда кўп тилга олинади. Сабаби, машҳур дизайнерларнинг либослари жуда ярашадиган малла сочли бу қизалоқни мухлислар жудаям яхши кўришади

Умида Якубова

You must be logged in to post a comment Login