Сенга нима керак, “Озодлик”?

images

Кейинги пайтларда “Озодлик” радиоси томонидан Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёти ҳақида турли ўйдирмаю бўҳтонлар тарқатиш авжига чиқди.

Ёлғончиликни касбга айлантирган “Озодлик” мухбирлари мамлакатнинг турли бурчагидан “исми сир қолишини сўраган манбанининг айтишича”, “манба муаллифи “Озодлик”ка маълум”, “мухбирдан овозни ёзиб олмаслик ва исмини ошкор қилмасликни сўраган манба” каби ўзи ўйлаб топган иғволарни кенг жамоатчилик орасида тарқатиб, сохта “обрў” топишга ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун “озодлик”чиларнинг “отни калласи”дек гонорар олиши ҳам бизга сир эмас. Ҳар бир ёлғон хабар, ёлғон интервьюси “тўҳматчи” учун ашунча Америка доллари туради. Шу боис улар босган қадамида Ўзбекистон билан боғлиқ турли камчиликлар ўйлаб топишга, “топилмаси”ни пуфакдек шишириб, жамоатчиликка тарқатишга ва охир-оқибат мўмай даромад топишга интилмоқда. Табиий савол туғилади: Пашшадек камчиликдан фил ясаб, минглаб доллар миқдорида гонарар тўплаётган “Озодлик” мухбири у пулни нима қилади? Бу саволни очиқ қолдирамиз. Яхшиси ўзлари жавоб бериб қўя қолишсин. Кимнинг қанча топганию нима учун сарфлаганини биз ревизия қилолмаймиз. Бунга ҳаққимиз ҳам йўқ. Ҳар ким ўз оёғидан осилиши шубҳасиз.

Озодликнинг хабарини қизиқиш нуқтаи назаридан аниқлашга ҳаракат қилдик.

– Бугунги кунда электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни истеъмолчилардан маблағларни ундириш бўйича шаҳар аҳолисига барча зарурий шарт-шароитлар яратилган, – дейди Қўқон шаҳар ҳокимлигининг мутасаддиларидан бири. – Хусусан, шаҳар Электр таъминоти корхонаси ва “Водийгазтаъминот” унитар корхонаси шаҳар филиалига истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни амалга ошириш бўйича Почта алоқаси бўлимида 13 та шохобчалар ташкил этилган бўлиб, тўловларни нақд пул ёки пластик карточкалар орқали тўлаш имконияти яратилган. Шунингдек шаҳардаги 13 та тижорат банклари, Пайнет шохобчалари ҳамда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектларига ўрнатилган банкоматлар орқали нақд пул ва пластик карточкалар орқали тўловларни амалга ошириш мумкин. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 15 майда 1031-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган тартиб асосида корхона, ташкилот ва муассасалар ишчи-ходимларининг аризаларига асосан уларнинг иш ҳақларидан электр энергияси ва табиий газ учун тўловлар ундирилмоқда. “Озодлик” радиосининг интернетда тарқатган хабарини ўқиб, ҳайратдан ёқа ушладим. Қўқонда масалан, маҳаллаларга ҳеч қандай мажбурий солиқ солингани йўқ. Қолаверса, ички ишлар, прокуратура ва бошқа органлар ходимларининг хонадонларга кириб пул йиғишяпти, деган гапни эшитиб тўғриси ҳайрон қолдим. “Озодлик” қачонгача иғво тарқатади. Буни тўхтатиш вақти етди, деб ўйлайман.

Бу ҳам майли. “Озодлик” тарқатган хабарнинг ёлғонлигини уларнинг ўзлари ва уларни молиялаштираётганлар ҳам билади. Масаланинг иккинчи томони бор. Борди-ю мамлакат ўз ичида айрим қарзи бор аҳолидан табиий газ ва электр энергия ҳақини ундирса сенга нима?! Бирор кишининг қарзини тўлашга ёрдам берасанми ёки қўшимча тўғридан-тўғри Прагадан электр линияси тортиб берасанми?

Энг яхши йўли “Озодлик” мухбирининг ҳар бир тарқатган ёлғон хабари учун уларга жарима солиш керак. Балки шунда озгина кўзи очилар…

You must be logged in to post a comment Login