Замонавий кўринмас одам

Лиу Болин

Хитойлик санъаткор Лиу Болин ўз-ўзидан “ғойиб бўлиш” хусусиятига эга. Бунда у турли бўёқлардан фойдаланади.

Яъни, у бирорта жойда туради, ёрдамчилари эса уни орқа фондаги манзарага уйғун тарзда бўяб қўйишади. Шу пайтгача Лиу Болин дунёнинг кўпгина диққатга сазовор жойларида ўз санъатини намойиш этиб, буқаламун сингари ранг ўзгартириб, томошабинларни ҳайратга солган. Айниқса, Берлин шаҳридаги “Олимпия” стадиони ва Париждаги “Grand Palais” маданият марказидаги ҳайкаллар олдида кўрсатган ҳунари катта олқишларга сазовор бўлган. У Хитойнинг шаҳарсозликдаги ривожланишини дунёга кўрсатиш мақсадида “Шаҳарда яшириниш” номли махсус фотоальбом ҳам чиқарган.

 

You must be logged in to post a comment Login